©2018 Учебные документы
Рады что Вы стали частью нашего образовательного сообщества.

الرَّحْمَانُ** الْعَالَمِينَ ** الْمُفْلِحُونَ **الْبَيْتِ **مِنْ خَوْفٍ - Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

الرَّحْمَانُ** الْعَالَمِينَ ** الْمُفْلِحُونَ **الْبَيْتِ **مِنْ خَوْفٍ

Мадди оризийни чўзилишида уч важҳ жоиз бўлади. 1. Қаср (икки ҳаракат), 2. Тавассут (ўртача) тўрт ҳаракат, 3. Ишбоъ (олти ҳаракат).

1. Қасрнинг сабаби, мад ҳарфидан кейин келган вақф ҳолатдаги сукун оризий бўлиб унга эътибор берилмайди, умуман бундай ҳолатда ижтимои сокинайн жоиз бўлади ва васл ҳолатда мад табиий мадга айланади. Бу важҳ ҳадр мартабасида қироат қилинганда мустаҳаб ҳисобланади.

2. Бу важҳда сукунни оризийлигини мулоҳаза қилиш билан бирга ижтимоъи сокинайнни ҳам эътиборга олинади-да мад, аслий мартабасидан тушади. Вақф сабабли бўлган сукун йўқолиб ҳам кетмайдики мад табиийга айланса, доимий мавжуд ҳам бўлмайдики мад, мадди лозимга айланиб олти ҳаракат миқдорида чўзилса, лекин сукуннинг оризий эканлигининг мулоҳазаси уни тавассут мартабасига тушуриб қўяди ва икки алиф вазнида чўзилади. Бу важҳ “тадвир” мартабасида мустаҳабдир.

3. Ишбоъ важҳининг сабаби шуки, икки сокиннинг бир ерда келишини ҳисобга олганда, ундан қутулиш учун мадни уч алиф миқдорида чўзилади ва у мадди лозимга айланади. Бу важҳни “тартил” меъёрида қўлланилади.

Оризий сукунга дуч келган калималар уч навъ бўлади.

1. Мансуб яъни охири эъроб ёки бино фатҳаси билан тугаган калималарда мадди оризий холис сукун билан уч хил даражада чўзилади: 1) қаср (икки ҳаракат), 2) тавассут (икки алиф), 3) ишбоъ (уч алиф). Равм ва ишмом жоиз эмас. Масалан:

**

الْعَالَمِينَ

**

الْمُسْتَقِيمَ .

3. Мажрур яъни охири эъроб الرَّحِيمِ ёки бино هَذَانِ خَصْمَانِ касраси билан тугаган сўзларда тўрт важҳ жоиз бўлади.

Холис сукун билан 1)қаср, 2) тавассут (ўртача), 3) ишбоъ ва 4) қаср важҳи билан равм, чунки равмда оз бўлса ҳам ҳаракат борлиги учун қаср билан бўлади.

3. Мазмум яъни охири نَسْتَعِينُ га ўхшаш эъроб ёки يَاإِبْراهِيمُ га ўхшаш бино заммаси билан тугаган сўзларда етти важҳ жоиз бўлади. Холис сукун билан аввалги учта важҳ яна худди шундай ишмом билан учта важҳ, ва яна 7) қаср билан равм важҳи.

Демак ишмом охири заммалик калималарга хос, ундан ғараз ҳам лабларни юмиб заммага ишора қилиш, равм эса охири замма ёки касра бўлган сўзларга хос ва ундан ғараз тўхталган ҳарфнинг ҳаракатига ишора қилишдир.

Агар оризий сукуннинг олдидаги ҳарфи, ҳарфи лин бўлса, **

خَ

وْف

ٍ

**

ال

ْبَيْتِ

**

شَ

يْءٌ

**

سَ

وْءٍ

** каби, бунда ҳам юқоридаги ҳукмлар жорий бўлади.Фақат қаср важҳида уламолар ихтилоф қилдилар. Баъзилар қасрдан мурод икки ҳаракат чўзиш,дедилар.Шотибийянинг аксар шориҳлари имоми Шотибийнинг “ وعَنْهُمْ سُقُوطُ الْمَدٍِ فِيهِ яъни, оризий сукундан олдинги лин ҳарфида қурролар маднинг соқит бўлишини ривоят қилганлар”,- деган сўзидан, мадди оризийга ўхшаган бир алиф миқдоридаги қаср муроддир дедилар. Баъзи уламолар эса бундан вақф ва васл ҳолатларда ҳам, бир хилда саҳиҳ ҳарфлар каби умуман маднинг суқути муроддир дедилар.

Оризий мад ҳарфидан аввалги ҳарф ҳамза бўлган калималарда ҳам,**

إِسْ

رَ

ائِيلَ

**

مَ

آبٍ

**

لَرَ

ء

ُوفٌ

* каби, оризий мад юқоридаги етти важҳни қабул қилади.

4. Мадди лозим.

Хоҳ бир калимада, хоҳ ҳарфда бўлсин мад ҳарфидан кейин вақфда ҳам, васлда ҳам собит турадиган сукун келса, бу мадни мадди лозим дейилади. Мисол: الْحَاقَّةُ * الآنَ آ * الم * كهيعص

Унинг ҳукми ҳамма ҳолатда бил иттифоқ олти ҳаракат миқдорида чўзишдир. Лекин бундан иккита лафз мустасно, биттаси Маръям ва Шуро сураларининг бошидаги عَينْ лафзи.Бу сўзда лин ҳарфидан кейин аслий сукун воқеъ бўлганлиги учун икки важҳ, ишбоъ ва тавассут важҳлари жоиз. Иккинчиси сураи Оли Имрон бошидаги الم лафзидаги

م

ни

الله

лафзига васл қилинганда икки хил қироат ривоят қилинган,1.Аслини эътиборга олиб олти ҳаракат чўзиш. 2.Васл ҳолатда илтиқои сокинайндан қутулиш учун

م

га ҳаракат бериш. Асли қоидада касра берилади, лекин

الله

лафзидаги ломнинг таъзими учун

م

га фатҳа берилиб лузум зоил бўлади ва чўзиш мадди табиийга айланади. Аммо вақф ҳолатда фақат олти ҳаракат миқдорда чўзиш таъйин топади.

Мадди лозим тўрт қисмга бўлинади.

1.

Мадди лозими килмиййи мухаффаф

, яъни, бир калимада мад ҳарфидан кейин ташдидсиз аслий сукун келади. Масалан:


أَالْآنَ وَقَدْ عَصَيْتَ قَبْلُ ** أَالْآنَ وَقَدْ كُنْتُمْ بِهِ تَسْتَعْجِلُونَ

2.

Мадди лозими килмиййи мусаққал

, яъни бир калимада ҳарфи маддан сўнг ташдидли ҳарф келади.

الْحَاقَّةُ

*

أَتُحَاجُّونِي

мад ҳарфи (

ى

) бўлган мадди лозими килмийга мисол Қуръонда келмаган.

Огоҳ бўлинг! Агар мад ҳарфидан кейинги аслий сукун иккинчи сўзда келса, ҳарфи мадни ҳазф

қилинади. Масалан:


إِذَا

الشَّمْسُ

كُوِّرَتْ

*

وَالْمُقِيمِى

الصَّلَاةِ

Яна Қуръонда олти ўринда учта калима келади, мадларини уч алиф миқдорида чўзиш ва яна қаср билан иккинчи ҳамзани тасҳил қилиш жоиз бўлади.

Бу калималар сураи Анъомда икки жойда

أَالذَّكَرَيْنِ

,

с

у

раи Юнусда икки жойда *

أَالْآنَ

*,

бир жойда *

أَاللَّهُ أَذِنَ لَكُمْ

*

ва сураи Намлда бир жойда *

أَاللَّهُ خَيْرٌ

келади.

И

бнул Жазарий бунга шундай ишора қилади:


وَهَمْزَ وَصْلٍ مِنْ كَآللهُ أذِنْ أ بْدِلْ لِكُلٍ أَوْ فَسَهِلْ وَ اقْصُرَنْ


Яна огоҳ бўлингки мадди лозими килмиййи мусаққал,доим ишбоъ билан олти ҳаракат чўзилади.Лекин унинг сабаби яъни, ташдидли ҳарф калиманинг охирида келиб вақф қилинганда мадди лозими килмиййи мусаққал билан мадди оризий жамланиб қолади.Бу ҳолатда фақат ишбоъ(уч алиф) важҳигина жоиз бўлади ва оризий мад важҳлари бекор бўлади. Чунки кучли сабаб яъни ҳарфи маддан кейинги идғом қилинган ташдидли ҳарф, заиф сабабни, яъни оризий сукунни енгади. Шунга қараганда мафтуҳул охир

صَ

وَافَّ

калималарда фақат сукун билан, мажрур

غَيْرَ

مُض

َارّ

ٍ

калималарда маҳз сукун ва равм билан, марфуъ

وَلَا

ج

َانٌّ

калималарда маҳзи сукун, ишмом ва равм билан тўхталади ва шу учала хил мисоллардаги мадларни уч алиф миқдорида чўзилади.

3. Мадди лозими ҳарфиййи мухаффаф.

Ҳижоийя ҳарфларининг бирида, мад ҳарфидан кейин беташдид аслий сукун келса мадди лозими ҳарфиййи мухаффаф дейилади. М: * الم ** ق وَالْقُرْآنِ الْمَجِيدِ ** ن وَالْقَلَمِ * Бу мадлар фақат ҳижоийя ҳарфлари билан бошланган сураларда бўлади.

4. Мадди лозими ҳарфиййи мусаққал,

бу, ҳижоийя ҳарфларининг бирида, мад ҳарфидан кейин ташдидли аслий сукун келган калимадаги маддир. Мисоллар:

*

ا

لم

*ва *

ا

لمص

* даги

ل

ва *

ط

س

م

*

даги

س

каби.


Танбиҳ.


Мадди лозими ҳарфий, ҳижоийя ҳарфлари билан бошланадиган суралардаги, исми уч ҳарфли, ўртаси мад ҳарфи бўлган ва охирги ҳарфи сукунга мулозим бўлган ҳарфларда бўлади. Булар

كَمْ عَسَلْ نَقَصْ

* сўзларида жамъланган.

Ҳаммаси саккиз ҳарф бўлиб, еттитасида вақфан ва васлан бехилоф олти ҳаракат чўзилади,илло Оли Имрон бошидаги мим ҳарфининг мадди вақф ҳолатда уч алиф, васл ҳолатда бир алиф чўзилади.Шу ва саккизинчи ҳарф айн ҳақида юқорида сўзланган. Фавотиҳус сувар ҳарфлари ҳаммаси ўн тўртта. Уларни “Туҳфа” соҳиби қуйидаги сўзларда жамълаган.

وَ يَجْمَعُ الْفَواتِحَ الأرْبَعْ عَشَرْ صٍلْهُ سُحَيْرًا مَنْ قَطَعْكَ ذَاشْتَهَرْ


Яъни, бу 14 ҳарф صٍلْهُ سُحَيْرًا مَنْ قَطَعْكَ сўзларида жамланган. Маъноси, ким сендан алоқани у билан саҳарлаб яъни мумкин қадар эртароқ алоқани тиклагин.

Бу ҳарфлар тўрт қисмга бўлинади:1)Уч ҳарфдан таркиб топган бўлиб, унинг ўртасида мад ҳарфи келади. Улар : كم عسل نقص жумласидаги (ع) дан ташқари етти ҳарфдир. Бу ҳарфларнинг (ع) дан ташқарилари ишбоъ билан олти ҳаракат чўзилади. 2) Ўртадаги ҳарфи лин ҳарфи бўлиб, уч ҳарфдан тузилган ҳарфлардир.Бу ҳарф “Шуро” ва “Маръям” сураларининг биринчи оятидаги (ع) ҳарфидир. Юқорида айтганимиздек бу ҳарфда ишбоъ ва тавассут важҳлари жоиздир.3) Икки ҳарфдан тузилиб, иккинчиси ҳарфи мад бўлган ҳарфлар. Бу ҳарфлар бешта бўлиб,

حَيٌ

طَهَرْ

жумласида жамъланган. Ва табиий мад каби бир алиф миқдорида чўзилади. 4) Уч ҳарфдан таркиб топиб, мадсиз бўлган ҳарфлар. Бу ҳарф, (

ا

) алиф, унда асло мад бўлмайди.


22. Мадларнинг босқичлари.


Мад сабабларининг кучли ва заифлигига қараб маднинг мартабалари (босқичлари) ҳам турлича бўлади.Яъни агар сабаб кучли бўлса, мад ҳам кучли, агар заиф бўлса заиф бўлади.Бу босқичлар бештадир:

1) Мадди

лозим

,

2) Мадди

муттасил

, 3) Мадди

оризий,

4) Мадди

мунфасил

, 5) Мадди бадал. Шайх Иброҳим Шаҳотаҳ Ас Саманнудий буни шундай ифодалайди:


أَقْوَى الْمُُدُِودِ لازِمٌ فَما اتَصَلْ فَعَارِضٌ فَذُو ا نْفِصالٍ فَبَدَ لْ


Мадларнинг кучлиси“лозим”дир билсанг,

Сўнгидан келадир “муттасил” сўрсанг,

Учинчи “ориз”дир тўртинчи мунфасил

Бешинчи босқични эгаллар “бадал” .

Мадди лозим, унинг сабаби (сукуни), доимий ўзгармас бўлгани, сабаби билан бир калима ёки ҳарфда жамъланиб келгани ва доим бир меъёр(уч алиф)да чўзилгани сабабли бошқа мадлардан қувватли ҳисобланди.

Мадди муттасил, сабаби яъни ҳамза аслий бўлгани ва у билан бир калимада жамълангани, лекин мад меъёри ҳар хил (уч хил) бўлгани учун иккинчи ўринни эгаллади.

Мадди оризий, сабаби яъни сукун билан бир калимада жамълангани, лекин сукуни ўзгарувчан бўлгани ва яна маддининг меъёри ихтилоф (қаср, тавассут ва ишбоъ) бўлгани учун учинчи босқич унга тегди.

Мунфасил маднинг сабаби (ҳамза) бошқа сўзда келгани ва маддининг миқдорида ихтилоф борлиги учун 4- босқичда қолди.

Мадди бадалнинг охирги босқичда бўлишига сабаб собиқ мадларнинг сабаблари ўзларидан кейин, буники эса ўзидан олдин келиши, шунингдек собиқ мадлар аслий, бошқа ҳарфдан бадал бўлмаган, бу мад эса ғолибан ҳамзадан бадал бўлганлигидир.


Эслатмалар:


1. Агар мад сабаблари бир ерда бири кучли, бири кучсиз келиб қолсалар,кучсизи тарк қилиниб кучлиги қўлланади. Масалан:

وَجَ

اءُ

واأَ

بَاهُمْ

ушбу оятдаги аввалги ҳамза сўнгида мад ҳарфи و келган, Буни бадал мад деб ҳисобланади.Бу

و

дан кейин эса иккинчи калимада ҳамза келган, бу эса мунфасил маддан ҳисобланади.Шунинг учун бу ўринда, мунфасил мад кучлироқ бўлгани учун, бадал мад қолдирилиб мунфасил мад қўлланилади.

2. Бир турли мадлар кетма-кет келиб қолганда чўзиш миқдорлари бир хил бўлиши шартдир. Бирини ортиқ бирини кам қилиш дуруст эмас. М:

وَالَّذِينَ

يُؤْمِنُونَ

بِمَ

ا

أُ

نْزِلَ

إِلَيْكَ

وَمَ

ا

أُ

نْزِلَ

مِنْ

قَبْلِكَ

Ушбу оятда аввалги мадни тўрт ҳаракат чўзилса кейингисини ҳам тўрт, беш ҳаракат чўзилса кейингисини ҳам беш ҳаракат чўзилади.

Ибнул Жазарийнинг: ُوَاللَفْظُ فِى نَظيرِهِ كَمِثْلِهِ дегани ҳам шуни ифодалайди. Яъни, қатор бир хил лафзлар келганда кейинги лафзлар ҳукмда аввалгиларига ўхшайди.

3. Муттасил ва мунфасил мадлар кетма кет келиб қолсалар,Ҳафс қироатида икки важҳ жоиздир.Масалан:

أَلا إِنَّهُمْ هُمْ السُّفَهَاءُ وَلَكِنْ لا يَعْلَمُونَ وَإِذْ قُلْنَا لِلْملا ئِكَةِ اسْجُدُوا لآدَمَ فَسَجَدُوا إِلا إِبْلِيسَ


а) Агар аввалги мадни тўрт ҳаракат чўзилса кейинги мадни ҳам тўрт ҳаракат чўзилади.

б) Агар аввалги мадни беш ҳаракат чўзилса кейингисини ҳам беш ҳаракат миқдорида чўзилади.

4. Мад сабаби ҳамза энг охирида бўлиб, устида вақф қилинган муттасил мадли калималарнинг ёлғиз ҳолатдаги мад қилиш важҳларини юқорида кўриб чиққан эдик. Аммо ҳамзаси устида тўхталган муттасил мад билан мунфасил мад ёки яна бошқа муттасил мад жамъланиб қолса мавқуфун алайҳ ҳамзада учта кўриниш бўлади.

Биринчи сурат: Агар ҳамзаси хоҳ эъроб, хоҳ бино фатҳаси билан мафтуҳ бўлса, масалан:


وَإِنْ كُنتُمْ مَرْضَى أَوْ عَلَى سَفَرٍ أَوْ جَاءَ أَحَدٌ مِنْكُمْ مِنْ الْغَائِطِ أَوْ لامَسْتُمْ النِّسَاءَ

وَلا يُحِيطُونَ بِشَيْءٍ مِنْ عِلْمِهِ إِلا بِمَا شَاءَ


каби, тўрт важҳ жоиз бўлади.

Аввалги муттасил ёки мунфасил ё иккаласини баробар икки алиф мад қилсак, ҳамзаси чеккада келган ва устида вақф қилинган мадди муттасилда икки важҳ, тўрт ҳаракат ва ҳолис сукун билан олти ҳаракат жоиз бўлади. Ва агар аввалги мадларни беш ҳаракат мад қилсак, биз вақф қилаётган муттасил мадда беш ҳаракат ёки маҳз сукун билан олти ҳаракат жоиз бўлади.


Иккинчи сурат. Агар мазкур калиманинг ҳамзаси,


وَالصَّابِرِينَ فِي الْبَأْسَاءِ وَالضَّرَّاءِ

*

وَجِئْنَا بِكَ شَهِيدًا عَلَى هَؤُلآء

**
?


--abdinov--r--f--mehdiyev-2.html

--abdinov--r--f--mehdiyev-24.html

--abdinov--r--f--mehdiyev-29.html

--abdinov--r--f--mehdiyev-33.html

--abdinov--r--f--mehdiyev-8.html